Олисе Европа топ-5 лигаларида энг яхши ассист муаллифига айланди
Майкл жами 30 та ассистни амалга оширган.
ФОТО: Getty images
Майкл Олисе 2025/2026 йилги мавсумда ассистлар сони бўйича Европанинг топ-5 лигаларида энг яхши футболчига айланди.
Opta маълумотига кўра, 24 ёшли “Бавария” ва Франция терма жамоаси аъзоси мавсум бошидан жами 30 та голли узатма амалга оширган. Шулардан 26 таси «Бавария», яна 4 таси Франция термаси ҳисобига тўғри келади. Бу кўрсаткич Европанинг етакчи бешта чемпионатида ўйнаётган футболчилар орасида энг юқори натижа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-турида Франция терма жамоаси Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Олисе икки марта ассист қайд этди — у аввал 14-дақиқада Килиан Мбаппега, сўнгра 66-дақиқада Усман Дембелега голли узатма берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист