Олисе «Бавария»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
Майкл Кейн ва Диасни ортда қолдирди.
ФОТО: Getty images
“Бавария” вингери Майкл Олисе 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши ўйинчиси бўлди.
24 ёшли Олисе 2024/2025 йилги мавсумда 50 та ўйинда 17 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.
2025/2026 йилги мавсумда эса у янада ҳайратланарли натижаларни кўрсатиб, клуб учун 57 та расмий ўйинда 25 та гол урди ва 28 та голли узатма берди.
2025/2026 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси учун ўтказилган овоз беришда у 51,4% овоз тўплаб, ҳужумчи Ҳарри Кейн (32%) ва Луис Диасни (4%) ортда қолдирди.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўтган мавсумда 34 та ўйинда 89 очко тўплаб, Германия чемпионати ғолиби бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист