locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олисе «Бавария»да энг юқори маош олувчи футболчи бўлиши мумкин

Олисе 2024 йил ёзида Англиянинг «Кристал Пэлас» клубидан 60 миллион евро эвазига «Бавария» сафига кўчиб ўтганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олисе «Бавария»да энг юқори маош олувчи футболчи бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

«Бавария» Майкл Олисе билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Футболчининг амалдаги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган. Қайд этилишича, мюнхенликлар Майклга жамоанинг энг юқори маош олувчисига айланиш имконини берадиган шартларни таклиф қилишга тайёр.

Бунгача 24 ёшли франциялик вингерга «Реал» ҳамда «Ливерпул» қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди. Бироқ Испания клубига яқин манбаларнинг фикрича, Олисе катта эҳтимол билан фаолиятини Мюнхенда давом эттиради. У Германияда ўзини бахтли ҳис қилмоқда.

Маълумот ўрнида, бу мавсум вингер «Бавария» сафида 11 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 5 та ассист амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Олисе 2024 йил ёзида Англиянинг «Кристал Пэлас» клубидан 60 миллион евро эвазига «Бавария» сафига кўчиб ўтганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг