«Олимпик»нинг собиқ бош мураббийи ССКАда иш бошлади
39 ёшли мутахассис ёрдам мураббий сифатида фаолият юритади.
ФОТО: Getty Images
Тошкентнинг «Олимпик» клуби собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко Москвадаги ССКА жамоасида Дмитрий Игдисамовнинг мураббийлар штабига қўшилди.
Коростиченко аввалроқ ёшлар жамоасида ҳам Игдисамовга ёрдамчи бўлиб ишлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли мутахассис 2024 йилнинг августидан декабрига қадар Тошкентнинг «Олимпик» клубида бош мураббий лавозимида фаолият юритган эди. Унгача эса у пойтахт жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Игдисамовнинг ССКА мудофааси ва штаби шакллантириш бўйича жамоасига Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов ҳамда Россия миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Роман Адамов ҳам қўшилиши айтилган эди.
Насрулло Каримов
Журналист