«Олимпик Мобиуз» футболчилари тиббий кўрикдан ўтказилди
Барча жараёнлар белгиланган тиббий меъёрлар асосида амалга оширилди.
Фото: Олимпик МобиУз
Янги мавсум олдидан Олимпик Мобиуз жамоаси футболчилари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий назорат жараёнида футболчиларнинг умумий соғлиги, жисмоний ҳолати ҳамда спорт фаолиятига тайёргарлик даражаси мутахассислар томонидан ўрганилди.
Кўрик давомида юрак-қон томир тизими, нафас олиш, суяк-мускул тизими ҳолати, шунингдек, умумий тиббий таҳлиллар ўтказилди. Барча жараёнлар белгиланган тиббий меъёрлар асосида амалга оширилди.
Тиббий кўрикнинг асосий мақсади — футболчилар соғлигини муҳофаза қилиш, жароҳатларнинг олдини олиш ва мавсум давомида жамоанинг барқарор иштирокини таъминлашдан иборат.
Жамоа аъзолари кейинги машғулотлар ва мусобақаларга тўлиқ тайёр ҳолда киришиши режалаштирилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист