locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Олимпиакос” Наир Тикнизян трансфери ҳақида расман эълон қилди

Келишув муддати клуб томонидан ҳозирча ошкор қилинмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Грециянинг “Олимпиакос” клуби Арманистон терма жамоаси ҳимоячиси Наир Тикнизян билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. 27 ёшли футболчи янги жамоаси билан меҳнат шартномасига қўл қўйди, бироқ келишув муддати клуб томонидан ҳозирча ошкор қилинмаган.

Аввалроқ ОАВда Тикнизян “Олимпиакос” билан тўрт йиллик шартнома имзолаши ва йилига тахминан 1 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Клуб эса расмий эълонда бу тафсилотларни тасдиқламади.

Тикнизян ўтган мавсумни Сербиянинг “Срвена Звезда” клуби сафида ўтказди. У барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Маълумот учун, Наир Тикнизян бунгача Россияда Москвадаги “Локомотив” ва ЦСКА клублари сафида ҳам тўп тепган. Энди арманистонлик ҳимоячи фаолиятини Грециянинг “Олимпиакос” клубида давом эттиради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг