locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди

Спортчи антидопинг қоидаларини (ADRV) бузгани бўйича қарорга эътироз билдирмади ва баҳслашмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
ФОТО: Getty images

Жаҳон боксида мустақил антидопинг дастурига раҳбарлик қилувчи Халқаро тест агентлиги (ITA) хабарига кўра, Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов 3 йилга четлатилди.

Спортчи 2025 йил 11 июнь куни мусобақадан ташқари пайтда намунани топширгандан сўнг, тақиқланган метастерон метаболит моддаси учун тести мусбат бўлиб чиқди.

Спортчи антидопинг қоидаларини (ADRV) бузгани бўйича қарорга эътироз билдирмади ва баҳслашмади. Қоидага кўра, шу сабабли у 4 йилга эмас, балки 3 йилга дисквалификация қилинди.

Унинг дисквалификация муддати 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача амал қилади. Шунингдек, 2025 йил 11 июндан (синов топширилган сана) 2025 йил 22 июлгача (вақтинча четлатилган сана) бўлган мусобақалардаги барча натижалари бекор қилинади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг