Олийгоҳ раҳбари FarDU футбол клуби вакиллари билан учрашув ташкил этди
Бугун Фарғона давлат университетининг "FarDU" футбол клуби Ўзбекистон Про-лигасида мавсумнинг илк учрашувини сафарда "Пахтакор-фарм" клубига қарши ўтказади. Айни дамда футбол клуб вакиллари Тошкент шаҳрида бўлиб туришибди.
Жамоа аъзоларини ўйин олдидан қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермўҳаммадов "FarDU" футбол клуби вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этди.
"Бугун, мавсумнинг илк ҳал қилувчи ўйини олдидан, бутун Фарғона давлат университети жамоаси сизни қўллаб-қувватлаб турибди. Вилоят раҳбарияти, Фарғона аҳли сизлардан фақат ғалаба кутмоқда. Сизларнинг ҳар бир ғалабангиз — бу университетимизнинг, бутун Фарғонанинг ютуғидир. Майдонда бор кучиингизни кўрсатиб, ғалаба қозонишингизга ишонаман"
- деди Баҳодиржон Шермўҳаммадов.