locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олий лига пешқадами — BMB PFC жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

Дилшод Раҳматов билан тузилган меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олий лига пешқадами — BMB PFC жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
photo: Surxon fk

"BMB PFC"да бош мураббий ўзгарди

Олий лига пешқадами — BMB PFC жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Клубнинг расмий Telegram канали хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Дилшод Раҳматов билан тузилган меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилинди.

7-тур доирасидаги қолган учрашувларда жамоани майдонга шу кунгача бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган Азиз Маматов бошлаб тушади. Клуб таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ, унга бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти юклатилди.

Клуб расмий баёнотида қуйидагилар таъкидланган:

“Дилшод Раҳматов жамоамиз билан биргаликда муҳим босқичларни босиб ўтди ва клуб тарихидаги ёрқин лаҳзаларга ўз ҳиссасини қўшди. Унга келгуси мураббийлик фаолиятида муваффақият ва янги зафарлар тилаб қоламиз", — деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг