Олич: «ПСЖ» ва «Бавария» дунёдаги энг яхши футболни ўйнаяпти, лекин бир жамоа кучлироқ бўлиб чиқди»
«Бавария»нинг собиқ футболчиси Ивица Олич Чемпионлар лигаси 1/2 финали доирасида мюнхенликлар ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб учрашуви (1:1) якунлари бўйича фикр билдирди. Парижликлар икки ўйин натижасига кўра — 6:5 ҳисобида финалга чиқди.
«Мен бугун «Бавария» жамоасини кўрдим ва, албатта, мағлубиятдан кейин кайфият доим ёмон бўлади. Аммо бу нормал ҳолат. Кеча катта ўйин, катта оқшом бўлди. Мен ўша ерда эдим, ўйинни томоша қилдим ва айтишим керакки, «ПСЖ» «Бавария»дан бироз кучлироқ эди ва ҳақли равишда финалга чиқди. Парижликлар ҳимояда ажойиб ўйнади, бу улар учун ғайриоддий ҳол. «Бавария»да деярли вазиятлар бўлмади — улар ҳар бир ўйинда 10 тадан вазият яратади, кеча эса бунга эриша олмади. «ПСЖ» эса биринчи қарши ҳужумдаёқ гол урди. Мени «ПСЖ»да ҳамма — Кварадо ҳам, Дембеле ҳам, умуман, барча ҳимояда ишлагани ҳайратга солди.
Мухлислар Париждаги каби ўйинни, шунча кўп голларни кутганди. Аммо кеча асосий вазифа финалга чиқиш эди. «ПСЖ» ва «Бавария» бу мавсумда дунёдаги энг яхши футболни намойиш этмоқда, аммо асосий ўйинда бир жамоа кучлироқ бўлиб чиқди», — деди Олич «Чемпионат» мухбири Владимир Четверик билан суҳбатда.