locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олег Зотеев: “Операция яхши ўтди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олег Зотеев: “Операция яхши ўтди”
PHOTO: Telegram

“Андижон”нинг тажрибали футболчиларидан бири Олег Зотеев яқинда машғулотлардан бирида оёғидан жароҳат олгани сабабли Москвада операция қилдирди.

Шу боисдан ҳозирда у жамоамиз билан бирга эмас. Биринчи навбатда унга соғлиқ тилаймиз ва айни пайтдаги ҳолати хусусида футболчи клуб матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

"Операция яхши ўтди. Муаммо йўқ, барчаси қониқарли. Тошкентга келдим. Фақат сафга қачон қайтишимни билмайман.

21 кун мобайнида деярли гипс ҳолатида бўламан. Кейин тикилган иплари ечилади. Шуни қараб яна билинади. Яна бир маротаба МРТ қилинади.

Албатта, иложи борича тезроқ қайтиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, - дейди Зотеев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг