locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳоланд Чемпионлар Лигасида рекорд қайд этди

Эрлинг Руд ван Нистелройнинг рекордини янгилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳоланд Чемпионлар Лигасида рекорд қайд этди
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1-турида “Наполи” дарвозасини ишғол қилиб, ўзининг турнирдаги 50-голини киритди.

Норвегиялик футболчи бунга эришиш учун 49 ўйин етарли бўлди.

Шу тариқа, Ҳоланд мусобақа тарихида кам ўйин сарфлаб, 50 та гол урган футболчилар орасида ўзига хос натижа қайд этди.

Аввалги рекорд нидерландиялик Руд ван Нистелройга тегишли эди. У 50 та гол уриш учун 62 ўйинда майдонга тушиши керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” “Наполи”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг