locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК жамоаси учун футбол қоидалари бўйича семинар ташкил этилди

Семинар якунида жамоа аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК жамоаси учун футбол қоидалари бўйича семинар ташкил этилди
Фото: ОКМК

Мавсумнинг иккинчи қисми олдидан ОКМК футбол клуби жамоаси учун «Ҳалол ўйин» (Fair Play) тамойиллари ҳамда футбол қоидаларига оид семинар ўтказилди.

Семинарда футболчилар ва мураббийлар штаби иштирок этди. Мазкур семинарни тажрибали мутахассис Константин Смирнов олиб борди.

Семинар давомида футбол қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар, майдондаги интизом, ҳакамлар билан мулоқот маданияти ҳамда «Ҳалол ўйин» тамойилларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар давомида турли ўйин вазиятлари акс этган видеолавҳалар намойиш этилиб, мураккаб эпизодлар юзасидан батафсил изоҳлар берилди. Бу футболчиларга қоидаларни амалий мисоллар орқали янада чуқурроқ тушуниш имконини яратди.

Семинар якунида жамоа аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилишди. Барча саволларга батафсил жавоблар берилиб, мавсумнинг иккинчи қисми олдидан муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур семинар футболчиларнинг футбол қоидаларига оид билимларини мустаҳкамлаш, майдондаги интизомни янада ошириш ҳамда мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўришга хизмат қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг