ОКМК жамоаси «ОКМК-Семурғ»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди
FIFA кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ОКМК жамоаси «ОКМК-Семурғ»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Учрашув 35 дақиқадан иборат тўртта тайм шаклида ўтказилди.
"Мазкур баҳс давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш, тактик жиҳатдан турли ечимларни синовдан ўтказиш ҳамда таркибдаги ўзаро ҳамкорликни кўздан кечириш имконига эга бўлди.
Биринчи учрашувда вакилларимиз 2:2 ҳисобида дуранг натижасини қайд этди. Жамоамиз сафидаги голларга Фариджон Абдуллаев ва Али Абдураҳмонов муаллифлик қилди.
Иккинчи баҳсда ҳам мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Якунда жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Авазбек Ўлмасалиев, Сиавош Ҳақназари, Ҳазратжон Турсунқулов учрашувда биттадан голга муаллифлик қилган бўлса, Иван Пешич дубль қайд этди.
Назорат учрашувлари натижасидан қатъи назар, мазкур баҳслар мураббийлар штабига жамоанинг айни пайтдаги ҳолатини баҳолаш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ва мавсумолди тайёргарликнинг кейинги босқичлари учун зарур хулосалар чиқариш имконини берди.
Назорат ўйини. 1-ўйин
ОКМК — «ОКМК-Семурғ» 2:2
Голлар: Фариджон Абдуллаев, Али Абдураҳмонов
Биринчи ўйин таркиби: 1.Муҳаммад Убайдуллаев, 3.Шаҳзод Тоиров, 4.Миржамол Қосимов, 11.Али Абдураҳмонов, 15.Асрор Отахонов, 22.Саидафзалхон Аҳроров, 26.Фариджон Абдуллаев, 27.Урош Койич, 30.Абро́р Саримсоқов, 32.Сардорбек Тўлаганмирзаев, 78.Абдуллоҳ Фазлиддинов
Назорат ўйини. 2-ўйин
ОКМК — «ОКМК-Семурғ» 5:1
Голлар: Авазбек Ўлмасалиев, Сиавош Ҳақназари, Ҳазратжон Турсунқулов, Иван Пешич (дубль)
Иккинчи ўйин таркиби: 23.Ҳамидулло Абдунабийев, 5.Джорджи Попава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 10, Асадбек Собиржонов, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 21.Ҳазратжон Турсунқулов, 28.Ариҳиро Сентоку, 44.Абро́р Каримов, 77.Иван Пешич, 88.Сиавош Ҳақназари
Назорат учрашуви жамоанинг тайёргарлик жараёнини изчил давом эттириш ва бўлажак баҳсларга пухта ҳозирлик кўриш йўлидаги навбатдаги машғулот вазифасини ўтади",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.