locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК ва «ОКМК-Семургʼ» ўртасидаги назорат учрашуви ўтказилди

FIFA кунлари муносабати билан чемпионатларда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида назорат баҳси ўтказилди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
ОКМК ва «ОКМК-Семургʼ» ўртасидаги назорат учрашуви ўтказилди
photo: OKMK fk

FIFA кунлари муносабати билан чемпионатларда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ОКМК ФК ҳамда «ОКМК-Семургʼ» жамоалари ўзаро назорат учрашувини ўтказишди.

Мазкур баҳс мураббийлар штабига футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини баҳолаш, айрим футболчиларни амалиётда синовдан ўтказиш ҳамда турли тактик ечимларни кўздан кечириш имконини берди. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, учрашув 30 дақиқадан иборат тўртта тайм форматида ташкил этилди ва ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган баҳсда ОКМК 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. ОКМК ФК сафида Али Абдураҳмонов, Нодирбек Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшишди.

Ўртоқлик учрашуви

ОКМК ФК — «ОКМК-Семургʼ» 4:3

Голлар:
Али Абдураҳмонов (50), Автогол (83), Нодирбек Абдураззоқов (88), Миржамол Қосимов (101, пен)

12-июн, жума.

«Дўрмон» стадиони

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг