ОКМК U-21 ўринбосарлар жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
ОКМК ФК U-21 жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берганини расмий эълон қилади. Клуб раҳбарияти жамоанинг ўйин услуби, тактика ва стратегиясини такомиллаштириш, шунингдек ёш футболчиларнинг техник, тактик ва жисмоний ривожланишини таъминлаш мақсадида тажрибали мутахассисларни тайинлади.
Янги мураббийлар штаби таркиби:
Даврон Орифович Файзиев — U-21 бош мураббийи
Бобур Абдуғаппорович Мадаминов — U-21 ёрдамчи мураббийи
Муроджон Шавкатович Зуҳуров — U-21 дарвозабонлар мураббийи
Улуғбек Сайфялиевич Турдиалиев — U-21 жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи
“Клуб раҳбарияти ва жамоа янги мураббийлар штаби малакаси ва бой тажрибасига тўлиқ ишонч билдиради ва ишонамизки, уларнинг ҳиссаси жамоанинг муваффақият сари интилишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади”, - дейилади клуб хабарида.