ОКМК U-19 жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади
Учрашув тақдирини эса 90+2-дақиқада Бойир Мамажонов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Фото: Андижон ПФК
Ўзбекистон U-19 чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Андижон» – ОКМК учрашуви бўлиб ўтди. Водийда кечган мазкур қарама-қаршилик муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди.
Ҳар икки жамоа ҳам ҳимоя ва ҳужум чизиқларида тартибли ўйин намоён этиб, тактик жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрганлигини намоён қилди. Учрашув тақдирини эса 90+2-дақиқада Бойир Мамажонов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Шу тариқа, ОКМК U-19 жамоаси сафарда минимал ҳисобдаги (0:1) ғалабани расмийлаштириб, жорий мавсумни муваффақиятли старт билан бошлади ҳамда турнир жадвалида дастлабки уч очкони қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист