locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК футбол академияси тажрибали мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиради

Денис Хомутов билан ҳамкорлик 2028 йил якунига қадар узайтирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК футбол академияси тажрибали мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиради
Фото: ОКМК

Бугунги кунда ОКМК профессионал футбол клуби нафақат Суперлигадаги барқарор иштирок этиши, балки ўзбек футболининг келажагига хизмат қиладиган пойдевори ҳамда ёшлар билан ишлашнинг ўзига хос методикаси билан жамоатчилик эътиборида бўлиб турибди.

Клуб раҳбарияти бугунги муваффақиятлар билан чекланиб қолмай, узоқ муддатли стратегик ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида, академиянинг украиналик спорт директори Денис Хомутов билан ҳамкорликни 2028 йил якунига қадар узайтирди.

Янги шартнома доирасида асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратиллади:

Мураббийлар салоҳияти: Маҳаллий мутахассисларнинг хорижий стажировкаларини ташкил этиш ва Денис Хомутов бошчилигида уларнинг методик билимларини мунтазам бойитиб бориш.

Инновацион ёндашув: Машғулотлар жараёнига замонавий таҳлилий технологиялар ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш.

Скаутинг ва селекция: Иқтидорларни излаб топиш кўламини кенгайтириш орқали энг кучли ёшларни клуб структурасига жалб этиш.

Минтақавий лидерлик: ОКМК академиясини нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг нуфузли тайёрлов марказларидан бирига айлантириш.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг