locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК ФК жамоаси Туркияга учиб кетди

Миржалол Қосимов шогирдлари 18-февралгача тайёргарлик кўради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК ФК жамоаси Туркияга учиб кетди
Фото: ОКМК

ОКМК профессионал футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш ва иккинчи хорижий йиғини ўтказиш мақсадида бугун эрта тонгдан Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. Жамоа ўзини юқори тайёргарлик даражасида синаш, янги тактика вариантларини жорий этиш ва ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган икки ҳафталик машғулотларга киришади.

Миржалол Қосимов шогирдлари 18-февралгача давом этадиган ушбу йиғинда жисмоний ва тактик тайёргарликни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Шу давр мобайнида ОКМК ФК 5 та назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган бўлиб, ҳар бир баҳс мавсум олди тайёргарлик жараёнида муҳим синов вазифасини ўтайди.

Жамоамизнинг рақиблари қуйидагича:

06.02.2025
ОКМК ФК — «СКА-Хабаровск» (Россия)

09.02.2025
ОКМК ФК — «Женис» (Қозоғистон)

11.02.2025
ОКМК ФК — «Ротор» (Россия)

14.02.2025
ОКМК ФК — «Ахмат Грозний» (Россия)

17.02.2025
ОКМК ФК — Иберия (Грузия)

Таъкидлаш жоизки, ушбу баҳслар жамоа таркиби имкониятларини баҳолаш, ўйин тизимини янада такомиллаштириш ҳамда мавсум олдидан оптимал спорт формага киришда муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг