ОКМК ФК жамоаси қисқа муддатли таътилга чиқди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: ОКМК
Мавсумнинг сермаҳсул ва масъулиятли қисмида футболчилар ҳамда мураббийлар штабига қисқа ҳордиқ берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу танаффус давомида жамоа аъзолари жисмоний ва руҳий тикланиш жараёнини олиб боришади.
Таътил якунлангач, «кончилар» кейинги учрашувларга пухта тайёргарлик кўриш ва мавсумнинг навбатдаги баҳсларида мухлисларни қувонтириш мақсадида машғулотларга киришади.
“Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлаб келаётган барча мухлисларимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз. Сизларнинг ишончингиз ва қўллаб-қувватловингиз футболчилар учун катта куч бўлиб хизмат қилади”, — дейилади хабарда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист