locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК ФК Туркиядаги йиғинини якунлаб, мамлакатимизга қайтиб келди

«Кончилар» янги футбол мавсумига тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини муваффақиятли якунлаб, бугун пойтахтимизга қайтиб келишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК ФК Туркиядаги йиғинини якунлаб, мамлакатимизга қайтиб келди
photo: OKMK fk

«Кончилар» янги футбол мавсумига тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини муваффақиятли якунлаб, бугун пойтахтимизга қайтиб келишди. 4–18-февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида кечган ушбу хориж йиғини жамоанинг жисмоний ва тактик ҳолатини кучайтиришда муҳим пойдевор бўлди.

Икки ҳафта давом этган қизғин жараёнда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби асосий эътиборни янги футболчиларни жамоа фалсафасига мослаштириш ва турли тактик услубларни синовдан ўтказишга қаратди. Анталиянинг қулай иқлими машғулотларни юқори темпда ўтказиш имконини берган бўлса, халқаро миқёсидаги назорат ўйинлари жамоанинг мавсум стартига тайёргарлигини кўрсатиб берувчи ўзига хос имтиҳон вазифасини ўтади. Ушбу баҳслар мураббийларга таркибдаги мувозанатни топиш ва камчиликларни бартараф этиш учун зарур хулосаларни тақдим этди.

ОКМК ФК жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Россия, Қозоғистон, Черногория ва Грузия клубларига қарши жами 7 та назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсларда вакилларимиз 3 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 1 та дуранг натижа қайд этишди.

Ўйинлар натижалари қуйидагича:

1-ўйин
ОКМК ФК — «СКА» (Россия) 2:1

2-ўйин
ОКМК ФК — «Женис» (Қозоғистон) 1:0

3-ўйин
ОКМК ФК — «Дечич» (Черногория) 2:2

4-ўйин
ОКМК ФК — «Ротор» (Россия) 1:2

5-ўйин
ОКМК ФК — «Мешахте» (Грузия) 2:0

6-ўйин
ОКМК ФК — «Ахмат» (Россия) 2:3

7-ўйин
ОКМК ФК — «Иберия 1999» (Грузия) 0:1

Эндиликда, Тошкентга кўтаринки кайфиятда қайтган жамоа аъзоларига қисқа муддатли ҳордиқ берилади. Шундан сўнг, клуб ўз қароргоҳида йиғилиб, Ўзбекистон чемпионати ва кубок баҳсларига якуний тайёргарликни бошлайди. Анталия йиғини давомида шаклланган ўзаро бирдамлик ОКМК ФКнинг жорий мавсумдаги юксак мақсадларига эришишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг