locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК ФК мураббийлар штабига тажрибали мутахассис жалб этилди

Мамлакатимиз футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган Денис Александрович Иванков расман ОКМК ФК мураббийлар штаби аъзосига айланди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК ФК мураббийлар штабига тажрибали мутахассис жалб этилди
photo: OKMK fk

Янги мавсум олдидан жамоани янада кучайтириш ва мураббийлар штаби фаолиятини такомиллаштириш мақсадида «кончилар» таркибида муҳим янгиланиш амалга оширилди. Мамлакатимиз футбол ихлосмандларига яхши таниш бўлган Денис Александрович Иванков расман ОКМК ФК мураббийлар штаби аъзосига айланди.

2004-йилдан буён мураббийлик фаолиятини олиб бораётган 53 ёшли тажрибали мутахассис шу кунга қадар «Кимёгар», «Машъал», «Пахтакор», «Насаф», «Княжа» (Украина) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида самарали фаолият юритган. Эндиликда, ОКМК ФК ва мураббий ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМК ФК раҳбарияти Денис Александрович Иванковнинг жамоага қўшилишини дарвозабонлар маҳоратини янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам деб баҳолайди. Шунингдек, янги мураббий билан биргаликда клуб дарвозабонларининг малакаси ва барқарорлиги янада ошиши, жамоанинг муваффақиятли натижаларга эришишида муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдиралади.

ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Денис Иванков!",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг