locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОКМК «Эсхата» клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Холмуродов покерга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОКМК «Эсхата» клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: ОКМК

Тожикистондаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган ОКМК ФК навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Вакилларимиз йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсида Тожикистоннинг «Эсхата» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ўйин амалийотини баҳолаш мақсадида турли таркибий вариантларни синовдан ўтказди.

Баҳсда ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган ОКМК футболчилари ҳужумда самарали ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасини 10 бор ишғол этишди. Якунда учрашув 10:2 ҳисобида «кончилар»нинг ғалабаси билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви
ОКМК ФК — «Эсхата» 10:2
Голлар:
Азиз Холмуродов (покер), Али Абдурахмонов (хет-трик), Асадбек Собиржонов, Наоаки Сенага, Урош Койич

Таркиб: Жавоҳир Ильясов — Дилшодбек Ахмадалиев, Аброp Каримов, Шаҳзод Тоиров, Саидафзалхон Ахроров — Георгий Папава, Миржамол Қосимов, Азиз Холмуродов — Нодирбек Абдураззоқов, Асадбек Собиржонов, Али Абдурахмонов

Захира: Муҳаммад Убайдуллаев, Ҳамидулло Абдунабиев, Умиджон Эргашев, Ахмадулло Мукимжонов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Аброp Саримсоқов, Элдорбек Бегимов, Риан Исломов, Ариихиро Сентоку, Наоаки Сенага, Сиявош Ҳақназарӣ, Ҳазратжон Турсункулов, Беҳруз Исломов, Фариджон Абдуллаев, Урош Койич.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг