ОКМК «Ғазалкент»дан яна устун келди
FIFA кунлари муносабати билан чемпионатларда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ОКМК футбол клуби Про Лига вакили «Ғазалкент» жамоасига қарши 4–5-июль кунлари иккита назорат учрашуви ўтказди.
Ҳар икки баҳсда ҳам «кончилар» ишончли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришди. Дастлабки учрашув 3:1, иккинчи назорат беллашуви эса 5:1 ҳисобида ОКМК фойдасига якунланди.
Биринчи учрашувда Ҳазратжон Турсунқулов, Нодирбек Абдураззоқов ва Риан Исламов биттадан гол муаллифи бўлди.
Иккинчи баҳсда эса Урош Койич, Сияваш Ҳақназари рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилган бўлса, Миржамол Қосимов хет-трик қайд этиб, жамоамизнинг йирик ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
Биринчи учрашувдаги таркибимиз: Муҳаммад Убайдуллаев, Аҳмадулло Муқимжонов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Аброp Саримсоқов, Шаҳзод Тоиров, Элдорбек Бегимов, Риан Исломов, Ариҳиро Сентоку, Ҳазратжон Турсунқулов, Али Абдураҳмонов, Нодирбек Абдураззоқов
Иккинчи учрашувдаги таркибимиз: Жавоҳир Ильясов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Авазбек Ўлмасалиев, Аброp Каримов, Саидафзалхон Аҳроров, Георги Папава, Сияваш Ҳақназари, Миржамол Қосимов, Азиз Холмуродов, Асадбек Собиржонов, Урош Койич.