ОК саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланка дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди
Фото: ЎФА
2026 йилги аёллар Осиё кубоги "F" гуруҳида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланка вакилларига қарши баҳс олиб борди.
Ўйинда катта устунликка эришган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз 10та гол уришди. Нилуфар Қудратова 4та гол урган бўлса, Диёрахон Хабибуллаева 3та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Людмила Карачик 2та ва яна бир гол Мафтуна Шойимова номига ёзилди.
2026 йилги аёллар Осиё кубоги "F" гуруҳи саралаш учрашуви
Ўзбекистон - Шри-Ланка 10:0
Голлар: Нилуфар Қудратова 2', 3', 52', 72', Людмила Карачик 17', 19', Диёрахон Хабибуллаева 30', 86', 87', Мафтуна Шойимова 68',
Розикжон Султонмуродов
Журналист