Ойбек Рустамов «Қўқон-1912»га қайтди
Футболчи 2023-йил бошидан буён «кончилар» сафида ижара асосида тўп суриб келаётганди.
Фото: ОКМК
ОКМК ФК жамоаси ва ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.
Ҳуқуқий жиҳатдан «Қўқон-1912» клубига тегишли бўлган футболчи 2023-йил бошидан буён «кончилар» сафида ижара асосида тўп суриб келаётганди. Шартнома бандларига мувофиқ, ижара муддати якунга етгач, Ойбек Рустамов водий жамоаси ихтиёрига қайтди.
Иқтидорли футболчи уч йиллик фаолияти давомида Олмалиқликлар либосида 83 та учрашувда майдонга тушиб, майдон марказида юқори прессинг, ўйин қуришдаги фаоллиги ҳамда етакчилик фазилатлари билан ажралиб турди ва 6 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоа натижасига муносиб ҳисса қўшди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист