locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ойбек Ўрмонжонов Туркияда тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди

Тикланиш жараёни бир неча ойни ташкил қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ойбек Ўрмонжонов Туркияда тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди
Фото: Динамо ПФК

Динамо» сафида бу йилги ўйинлари орқали Суперлига кашфиётларидан бирига айланган Ойбек Ўрмонжонов мавсум якунида жароҳат олганди.

19 ёшли яримҳимоячи сўнгги турдаги «Насаф»га қарши ўйин олдидан машғулотда жароҳат олганди. Тиббий текширувлардан сўнг, футболчининг чап тизза олдинги хочсимон бойламининг йиртилиши аниқланганди. Куни кеча Ойбек Истанбулда тиззасидан жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди ва Ўзбекистонга қайтди.

Тикланиш жараёни бир неча ойни ташкил қилади. Ўрмонжонов жароҳат сабабли январ ойида Саудия Арабистонида ўтадиган U23 Осиё кубогини ўтказиб юборади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг