Ойарсабал «Барселона» ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
«Реал Сосьедад» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микел Ойарсабал «Барселона» томонидан унга нисбатан эҳтимолий қизиқиш ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
«Агар мен ҳақимда гапиришса, демак, мен ҳаммасини тўғри қиляпман. Лекин бунга алоҳида эътибор бермайман ва вақтимни сарфламайман. Ҳозир ушбу жаҳон чемпионатига, жамоага ҳар қандай йўл билан ёрдам беришга эътибор қаратганман», — дея футболчининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Аввалроқ «Барселона» Ойарсабални Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресга муқобил сифатида кўриб чиқаётгани маълум бўлганди.
Ўтган мавсумда Ойарсабал «Реал Сосьедад» сафида 40 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор нархи 25 миллион еврони ташкил этади.