locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОФКнинг “Grassroots” дастури доирасида болалар футбол фестиваллари ташкил этилди

Тадбир якунида ёш футболчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОФКнинг “Grassroots” дастури доирасида болалар футбол фестиваллари ташкил этилди
photo: UFA

ОФКнинг “Grassroots” дастури доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан мамлакатимизнинг 9 та ҳудудида болалар футбол фестиваллари ташкил этилди.

Хусусан, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида ўтказилган фестивалда 10-12 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирок этди.

Тадбир давомида болалар бир нечта гуруҳларга бўлиниб, кичик форматдаги ўйинларда қатнашдилар. Шунингдек, маҳаллий мураббийлар томонидан ёш иштирокчилар учун махсус машғулотлар ташкил этилиб, футболнинг асосий кўникмалари бўйича амалий сабоқлар берилди.

Тадбир якунида ёш футболчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг