locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОФКнинг “A” лицензияси 1-модули бўйича мураббийлик курслари муваффақиятли якунланди

14–19 июн кунлари Бухоро вилоятида Осиё футбол конфедерациясининг “A” лицензияси 1-модули бўйича мураббийлик курслари ташкил этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОФКнинг “A” лицензияси 1-модули бўйича мураббийлик курслари муваффақиятли якунланди
photo: UFA

ОФКнинг “A” лицензияси 1-модули бўйича мураббийлик курслари муваффақиятли якунланди.

14–19 июн кунлари Бухоро вилоятида Осиё футбол конфедерациясининг “A” лицензияси 1-модули бўйича мураббийлик курслари ташкил этилди.

Машғулотлар FIFA ва ОФК инструктори Усмон Тошев раҳбарлигида ўтказилди. Курс давомида Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларидан ташриф буюрган 24 нафар мураббий назарий ва амалий дарсларда иштирок этди.

Ўқув жараёнлари давомида иштирокчилар замонавий футбол мураббийлиги, машғулотларни режалаштириш, ўйин таҳлили ҳамда футболчиларнинг ривожланишига оид муҳим мавзулар бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг