locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОФК вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ОФК вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди
ФОТО: UzbekistanFA

Осиё Футбол Конфедерацияси техник директор ўринбосари Такеши Оно ҳамда нуфузли ёшлар бўлими аъзоси Саййид Миршод Мажедӣ Ўзбекистондаги футбол академияларини баҳолаш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва ОФК вакиллари иштирокида “Elite youth” дастури бўйича ҳудудий футбол академияларини ривожлантириш ва бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан учрашув ташкил этилди.

Сафар давомида делегация “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” футбол клублари академияларини икки юлдузли даража, шунингдек, Андижон футбол академиясини бир юлдузли даража билан қайта баҳолаш ишларини амалга оширади.

Ўзбек футболи ривожи йўлида ушбу ташриф катта аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз футбол академияларининг сифат даражасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш имконини беради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг