Расман: Федерико Валверде «Эл Класико»ни ўтказиб юборади
Мадриднинг «Реал» клуби ўз расмий сайтида жамоа яримҳимоячиси Федерико Валверденинг соғлиғи борасида баёнот эълон қилди. Аввалроқ, ОАВда уругвайлик футболчи бугун эрталаб кийиниш хонасида жамоадоши Аурелиан Тчуамени билан юз берган муштлашувдан сўнг шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Бугун ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра, футболчимиз Феде Валвердеда калла-суяк жароҳати (мия чайқалиши) аниқланди.
Валверде айни дамда уйида ва аҳволи яхши. Мазкур ташхисда белгиланган тиббий протоколларга мувофиқ, у 10–14 кун мобайнида тўлиқ хотиржамликни сақлаши (дам олиши) лозим», — дейилади «қаймоқранглилар» хабарида.
Шу тариқа, Валверде 10 май куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги «Барселона»га қарши «Эл Класико» баҳсини ўтказиб юборади.