locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Одил Ахмедов: “Қачонлардир Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишим мумкин”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Одил Ахмедов: “Қачонлардир Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишим мумкин”
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Одил Ахмедов ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган 90minutUz подкастида меҳмон бўлди ва мухлислардан келган бир қанча саволларга жавоб бериб ўтди.

- Келажакда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлишингиз мумкинми?

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар футболга чуқур киришиб кетадиган бўлсам, қачонлардир бу содир бўлиши мумкиндир. Аввало буга вақт керак.

- Кўпчилик мухлислар ўзбек футболидаги ҳакамларни ёмонлашади. Яъни, ҳакамлар катта клублар томонида бўлади. Бунингизни қандай?

- Аввалги давр билан ҳозирги даврни солиштирсак, бугунги кунда ҳакамлик анча йўлига тушиб қолган. Чемпионатимизнинг ҳозирги турларини олиб қарасак, камчиликлар деярли кўзга ташланмаяпти. Эндӣ ўртадаги одам инсон фактори рўл ўйнаб хато қилган бўлиши мумкин, лекин кимнидир фойдасига атайин хато қилинмайди.

- Агар Одил Ахмедовга имконият берилса, терма жамоадаги қайси хатосини ёки қайси ўйиндаги имкониятидан максимал фойдаланган бўлар эди?

- Агар имконият берилса, Жаҳон чемпионатига энг яқин келган пайтимиз Жанубий Кореяга 1:0 ҳисобида ютқазган ўйинимизда дарвозани ичига туриб олардим. Кейин гол бўлмас эди (кулади).

- Одил Ахмедов нега фаолиятини эрта якунлаган? Ҳаммаси қандайдир гап-сўзлар туфайлими?

- Бунга асосий сабаблардан бири, отамнинг оламдан ўтканлари бўлган. Бу ҳолат менга қаттиқ таъсир қилган.

Маълумот учун, Одил Ахмедов 2007-йилда миллий терма жамоа сафида ўз дебютини ўтказиб, 108 та ўйинда майдонга тушган ва 21 та гол уришга муваффақ бўлган. Тажрибали футболчи 2021-йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг