Одил Абдумажидов яна Суперлигада тўп суради
Ёш ҳимоячи «Қизилқум» билан шартнома имзолаш арафасида
Расм: sports.kz
24 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Одил Абдумажидов фаолиятини «Қизилқум» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда «Футбол янгиликлари» Telegram-канали хабар берди.
1 июлдан бери у эркин агент мақомида. Абдумажидов жорий мавсумда Қозоғистоннинг «Туран» (Туркистон) клуби сафида 14 учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист билан ажралмаган.
У Қозоғистонга йўл олгунга қадар «Андижон», «Металлург», «Олимпик» ва «Динамо» каби ўзбек клубларида тўп сурган. 2022 йили эса «Ордабоси» шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Transfermarkt сайти маълумотига кўра, футболчининг трансфер баҳоси 400 минг еврони ташкил этади.
Бакрадзе Иман
Редактор