Очоа «АЕЛ Лимассол» футболчисига айланди
У фаолиятини Кипрда давом эттиради.
ФОТО: Getty images
Мексикалик машҳур дарвозабон Гильермо Очоа Кипрнинг “АЕЛ Лимассол” жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.
Манбага кўра, ҳозирча томонлар ўртасида тузилган шартноманинг тўлиқ тафсилотлари маълум қилинмаган.
Очоа ўтган мавсумни Португалиянинг “АБC САД” клубида ўтказди. 40 ёшли дарвозабон фаолияти давомида “Аяччо”, “Малага”, “Гранада” ва “Салернитана” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Мексика терма жамоаси сафида шу кунга қадар 152 та ўйин ўтказган. Унинг Трансфермарктдаги нархи 500 минг еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист