ОЧЛ саралаши. Роналду Тошкентга, Бензема Фарғонага келиши мумкин
18 август куни Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Фарғонанинг «Нефтчи» ва Тошкентнинг «Пахтакор» клубларининг лига босқичидаги рақиблари маълум бўлди.
Қуръа якунларига кўра, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари бўлмиш «Нефтчи» Саудия Арабистонининг биратўла 5 жамоасига қарши ўйинлар ўтказади: «Ал Аҳли», «Ал Ҳилол» ва «Ал Иттиҳод»га қарши уйда, «Ан Наср» ва «Ал Қодисия»га қарши сафарда. Бундан ташқари, уйда Ироқнинг «Эйр Форс», сафарда Эроннинг «Истиқлол» ҳамда «Трактор» клубларига қарши ўйинлар кутмоқда.
Ўзбекистонлик мухлислар Тошкентда «Ан Наср» юлдузлари – Криштиану Роналду, Садио Мане, Кингсли Коман ва Жоау Феликс, шунингдек, «Ал Қодисия»даги Матео Ретеги, Хулиан Кинионес ва Отавио каби юлдуз футболчилар ўйинларига гувоҳ бўлиши мумкин.