locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОЧЛ. Эртанги баҳс олдидан ташкилий масалалар кўриб чиқилди

Комиссар ва назоратчи томонидан нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги алоҳида тушунтирилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОЧЛ. Эртанги баҳс олдидан ташкилий масалалар кўриб чиқилди
Photo: Andijon FK

Осиё Чемпионлар лигаси 2 “Б” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Аркадаг” (Туркманистон) - “Андижон” (Ўзбекистон) учрашуви олдидан бугун иккала жамоа вакиллари ва ўйин расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Aшхобод шаҳридан Аркадаг шаҳри томон йўл олган жамоамиз вакиллари “Markaw” меҳмонхонасида айнан ўйин расмийлари ҳамда мезбон жамоанинг масъул ходимлари билан учрашишди.

Табиийки, ушбу йиғилишда эртанги бўлиб ўтадиган беллашув олдидан ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ҳар икки клуб вакилларига комиссар ва назоратчи томонидан бу борада нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги алоҳида тушунтирилди.

Шу билан бирга эртанги баҳсда жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, “Андижон” жамоамиз қизил либосда, “Аркадаг” эса оқ либосда ҳаракат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг