ОЧЛ 2га қуръа ташланди — “Насаф”нинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди
18-август куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2026/27-йилги ОЧЛ 2 мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Қаршининг “Насаф” клуби “A” гуруҳидан жой олди.
Қуръа натижасига кўра, “Насаф” Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда”, Қувайтнинг “Кувайт СК” ҳамда Баҳрайннинг “Ал-Халдия” клубларига қарши бахс олиб боради.
Ғарб минтақасининг бошқа гуруҳларида ҳам қизиқарли жуфтликлар шаклланди. “B” гуруҳидан “Ал-Жазира”, “Гол Гохар”, “Ал-Мухаррақ” ва “Аркадаг”, “C” гуруҳидан “Ал-Таавун”, “Ал-Райян”, “Ал-Файсали” ва “Ал-Нахда” жой олди. “D” гуруҳида эса “Ал-Ҳусайн”, “Ал-Шорта”, “Ал-Сиб” ва “Ист Бенгал” ўзаро кураш олиб боради.
Маълумот учун, “Насаф” 2026/27-йилги мавсумда Ўзбекистон номидан ОЧЛ 2 турнирида иштирок этади. Мусобақанинг гуруҳ босқичида Қарши клуби ўз гуруҳидаги учта рақибга қарши уй ва сафар учрашувларини ўтказади.