locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОЧЛ 2. Бугун «Андижон» ўз гуруҳида пешқадамликни қўлга олиш имкониятига эга

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Аркадаг” учрашуви соат 18:45 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОЧЛ 2. Бугун «Андижон» ўз гуруҳида пешқадамликни қўлга олиш имкониятига эга
Фото: Андижон ПФК

Осиё Чемпионлар Лигаси икки турнирида бугун 5-тур ўйинлари ўтказилади.

«B» гуруҳида ўз юришини давом эттираётган "Андижон" бугун ўз майдонида Туркманистоннинг "Аркадаг" жамоасини қабул қилади.

Маълумот учун, "бургутлар" бугун 2 тўп фарқи билан ғалаба қозона олишса, турнир жадвалида 7 очкога эга бўлишади ва Қатарнинг "Ал-Аҳли" клубини тўплар нисбатига кўра ортда қолдиради ва пешқадам бўлиб олади.

Гуруҳда "Ал-Ҳалдия" 6 очко билан иккинчи ўринда. "Аркадаг" 4 ўйинда 3 очко тўплаб, 4-ўринга жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Аркадаг” учрашуви соат 18:45 да бошланади.

ОЧЛ 2. 5-тур. “B” гуруҳи
“Андижон” - “Аркадаг” (Туркманистон)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг