ОЧЛ 2. «Андижон» - «Ал-Аҳли» учрашуви чипталарининг нархи маълум
Чипталар фақатгина "Бобур Арена" стадиони кассалари орқали сотилади.
ФОТО: Getty images
"Андижон"нинг халқаро майдондаги дебют уй учрашуви учун 4 хилдаги чипталар сотувга чиқарилган. Чипта нархлари ОФК талабига мувофиқ тўрт тоифада - 50, 75, 100 ва 150 минг сўм этиб белгиланган.
Чипталар фақатгина "Бобур Арена" стадиони кассалари орқали сотилади.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" ва "Ал Аҳли" ўртасидаги учрашув 1 октябрга белгиланган.
“Андижон” дастлабки ўйинда Туркманистонда “Аркадаг” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди. Бу орқали халқаро майдондаги илк учрашувини ўтказишга муваффақ бўлганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист