locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОЧЛ 2. «Ан Наср» чорак финалда «Ал Васл»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Учрашувда Роналду фаолиятидаги 969-голини урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

ОФК Чемпионлар Лигаси 2нинг чорак финал учрашуви якунланди. Унда БААнинг «Ал Васл» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ан Наср» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Дубайдаги «Забел» стадионида ўтган ўйинда меҳмонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди. 24-дақиқада ҳимоячи Иниго Мартинес «Ан Наср»нинг устунлигини оширган бўлса, 26-дақиқада Абдулела Ал-Амри ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Садио Мане якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

Эътиборли жиҳати, Криштиану Роналду ушбу ўйинда ўз фаолиятидаги 969-голини киритишга муваффақ бўлди.

Турнирнинг яримфинал босқичида «Ан Наср» жамоаси «Ал Ахли» – «Ал Ҳусайн» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг