ОЧЛ-2. «Ан Наср» «Ал Ахли»ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди
Учрашувда Роналду гол ура олмади.
ФОТО: Getty Images
Осиё Чемпионлар Лигаси-2 (AFC Champions League Two) 2025 йилги мавсумининг яримфинал учрашуви якунланди. Дубайдаги «Забел» стадионида кечган баҳсда Саудия Арабистонининг «Ан Наср» жамоаси Қатарнинг «Ал Ахли» клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув хронологияси:
- 10-дақиқа: «Ал Ахли» ҳужумчиси Секу Янсан ҳисобни очди — 0:1.
- 13-дақиқа: «Ан Наср» футболчиси Кингсли Коман мувозанатни тиклади — 1:1.
- 23-дақиқа: Вингер Габриэл Анжело саудиялик клубни олдинга олиб чиқди — 2:1.
- 45+7-дақиқа: Биринчи бўлим якунида Кингсли Коман дублини расмийлаштирди — 3:1.
- 63-дақиқа: Кингсли Коман учинчи голини уриб, хет-трик қайд этди — 4:1.
- 80-дақиқа: Ҳужумчи Абдулла Ал Ҳамдан якунлий ҳисобни ўрнатди — 5:1.
Жамоа етакчиси Криштиану Роналду майдонда 78 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ бу сафар самарали натижа қайд эта олмади.
«Ан Наср» турнирнинг финал босқичида Япониянинг «Гамба Осака» жамоаси билан тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс 16 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Насрулло Каримов
Журналист