«Оcасуна» «Реал»нинг саккиз ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйди
Мадрид клуби ҳозирда пешқадамликни сақлаб турибди.
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигасининг 25-турида кутилмаган натижа қайд этилди. Памплона шаҳрида кечган баҳсда «Оcасуна» ўз майдонида чемпионат пешқадами — Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Ушбу мағлубият Альваро Арбелоа шогирдларининг ички биринчиликдаги 8 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйди. Мадридликлар бунгача турнир доирасида кетма-кет қуйидаги жамоаларни мағлуб этишган эди:
- «Севилья» (2:0), «Бетис» (5:1), «Леванте» (2:0), «Вильярреал» (2:0), «Райо Валлекано» (2:1), «Валенсия» (2:0) ва «Реал Сосьедад» (4:1).
Мағлубиятга қарамай, «Реал Мадрид» 60 очко билан турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди. Муҳим ғалабани қўлга киритган «Оcасуна» эса ўз очколарини 33 тага етказиб, жадвалнинг 9-поғонасига кўтарилиб олди.
Насрулло Каримов
Журналист