Облак «Атлетико»ни тарк этишга қарор қилди
Словениялик дарвозабон 2014 йилдан буён “Атлетико” сафида тўп тепмоқда.
ФОТО: Getty images
“Атлетико” дарвозабони Ян Облак мавсум охирида жамоани тарк этади. Бу ҳақда El Chiringuito хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли посбон фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, Облак клуб раҳбарияти билан шартномасидаги 120 миллион евролик товон пули миқдорини камайтириш борасида музокара олиб бормоқда.
Маълумот учун, словениялик дарвозабон 2014 йилдан буён “Атлетико” сафида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда у Ла Лигада 26 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист