Обамеянг «Ал-Қодисия»ни тарк этди
Фото: Getty Images
Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клубини тарк этди.
36 ёшли форвард Европага қайтишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Унга “Марсель” клуби қизиқмоқда ва томонлар музокараларни давом эттирмоқда.
Ўтган мавсумда Обамеянг “Ал-Қодисия” сафида Саудия чемпионатида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Трансфермаркт портали футболчини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Футболчи фаолияти давомида “Боруссия Д”, “Барселона”, “Арсенал” ва “Челси” жамоаларида тўп сурган.
Баҳром Бобонов
Редактор