ОАВ вакиллари, футбол шарҳловчилари, журналистлар ва блогерлар учун махсус семинар ташкил этилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан ОАВ вакиллари, футбол шарҳловчилари, журналистлар ва блогерлар учун махсус семинар ташкил этилди.
Бугун бўлиб ўтган семинар давомида Суперлигaнинг 1–4-турлари ҳамда Суперкубок баҳсларида юзага келган баҳсли вазиятлар батафсил таҳлил қилинди. Жумладан, қизил карточка, пеналти ва бошқа муҳим эпизодлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Семинарда ушбу вазиятларда иштирок этган ҳакамлар ўз қарорлари юзасидан фикр билдириб, тўғри чиқарилган қарорлар ҳамда йўл қўйилган хатолар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, журналистлар ва шарҳловчилар томонидан берилган саволларга инструкторлар батафсил тушунтириш бериб, ҳар бир вазият юзасидан профессионал хулосалар тақдим этишди.
Мазкур семинар ҳакамлик фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, жамоатчиликка тўғри ва тезкор ахборот етказишга хизмат қилади.