locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ОАВ вакиллари, футбол шарҳловчилари, журналистлар ва блогерлар учун 2026-йилги мавсум олдидан махсус семинар бўлиб ўтди

Тадбир давомида ҳакамлик соҳасига оид янгиликлар, футбол қоидаларига киритилган ўзгаришлар ва уларнинг амалиётдаги қўлланилиши батафсил тушунтириб берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ОАВ вакиллари, футбол шарҳловчилари, журналистлар ва блогерлар учун 2026-йилги мавсум олдидан махсус семинар бўлиб ўтди
photo: UzFHM

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан ОАВ вакиллари, футбол шарҳловчилари, журналистлар ва блогерлар учун 2026-йилги мавсум олдидан махсус семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳакамлик соҳасига оид янгиликлар, футбол қоидаларига киритилган ўзгаришлар ва уларнинг амалиётдаги қўлланилиши батафсил тушунтириб берилди.

Шарҳловчи ва журналистлар VAR техникаси орқали бевосита ўйин вазиятлари бўйича қарор чиқаришда иштирок этишди. Шунингдек, VAR ускуналари ва техник имкониятлари иштирокчиларга кўрсатилди.

Семинар доирасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, ОАВ вакилларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди, турли ўйин вазиятлари таҳлил қилинди.

Мазкур семинар 2026-йилги мавсум Суперлига, Про лига, Биринчи лига, аёллар Олий лигаси ва кубок баҳслари олдидан ҳакамлик фаолияти юзасидан очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, жамоатчиликка тўғри ва тезкор ахборот етказиш мақсадида ташкил этилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг