БААга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонхонасига допинг-офицер келди
Футбол
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Olamsport.uz
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига допинг-текширув ўтказишга қарор қилган.
Маълумотларга кўра, БААга қарши баҳс олдидан терма жамоа жойлашган меҳмонхонага махсус офицер ташриф буюрган ва тўрт нафар футболчидан допинг намунаси олган. Бу текширувлар 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда.
Айни пайтгача қайси футболчилар тестдан ўтгани маълум қилингани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – БАА учрашуви эртага, 5 июн куни бўлиб ўтади.