locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оқ уй вакили сомалилик ҳакамнинг АҚШга киритилмагани сабабини очиқлади

Аввалроқ Омар Артан АҚШ ҳудудига киритилмаганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

АҚШда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 мусобақасига тайёргарлик кўриш бўйича Оқ уй ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани Африканинг энг яхши ҳаками Омар Абдулкадир Артаннинг мамлакатга киритилмагани ва унга виза берилиши рад этилгани ҳолатига изоҳ берди.

«Ҳакамнинг мамлакатга киритилмагани Трампнинг Сомали шифорига айтган танқидлари билан боғлиқми? Бу саволнинг қўйилиш услуби мутлақо нотўғри. Президент бир масалада қатъий ва мен уни бу борада тўлиқ қўллаб-қувватлайман: биз Жаҳон чемпионати муносабати билан ҳам, бошқа бирон бир сабаб туфайли ҳам АҚШ ҳудудига хавф туғдириши мумкин бўлган шахсларнинг киришига йўл қўймаймиз», — деди Жулиан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сомалиялик рефери барча ҳужжатлари ва визаси жойида бўлишига қарамай, Майами халқаро аэропортида мамлакат иммиграция хизмати томонидан ортга қайтарилгани ҳамда фаолиятидаги энг катта орзуси бўлмиш Жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг