\"Ньюкасл\" Жотани сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” ҳужумчиси Диог Жота фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради The Sun.
Манбага кўра, 28 ёшли португалиялик футболчи “қарғалар”нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
“Ньюкасл” Жота трансферига 50 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. “Ливерпуль” ҳам яхши таклиф бўлса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.
2024/2025 йилги мавсумда Жота барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, португалиялик футболчининг нархи 40 миллион еврога тенг.
Баҳром Бобонов
Редактор